Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни натижалари қандай

Фото:
ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида Қозоғистон терма жамоаси кўрсатган натижалар ва уларнинг рақиблари маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон терма жамоасидан биринчи бўлиб майдонга тушган Сағиндиқ Тоғамбай (86 кг) 1/16 финалда Конго Демократик Республикаси вакили Натан Нланду Мбелини учинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этди.

63,5 кг вазн тоифасидаги Санатали Тўлтаев эса 1/32 финалда ҳакамлар қарори билан исроиллик Аҳмад Штивини нокаутга учратди.

2 май куни Ўзбекистон терма жамоасидан уч нафар боксчи майдонга чиқди.

86 кг вазн тоифасидаги Шоҳжаҳон Абдуллаев ҳакамларнинг якдил қарори билан қирғизистонлик Эркин Адилбекуулу устидан ғалаба қозонди.

Энди у қозоғистонлик Сағиндиқ Тоғамбайга қарши рингга чиқади.

Руслан Абдуллаев (63,5 кг) пуэрто-риколик Мануэль Фебусни ишончли мағлубиятга учратган бўлса, Жасурбек Юлдошев (80 кг) жазоирлик Юнес Немушини эртароқ ўз мамлакатига қайтарди.

Бокс спорти жаҳонда ривожланган давлатлардан бири Куба терма жамоаси вакили Нельсон Уильямс (86 кг) доминикалик Даниэль Гусманни, Ласаро Альварес (63,5 кг) мексикалик Сесар Моралесни мағлубиятга учратди.

Жаҳон чемпионати 1-14 май кунлари бўлиб ўтади. Финал ўйинлари 13 ва 14 май кунларига белгиланган.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар