+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Бокс бўйича Жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик боксчиларнинг жанги жонли эфирда намойиш этилади

27 Октябрь 12:15
Баҳам кўринг:
Бокс бўйича Жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик боксчиларнинг жанги жонли эфирда намойиш этилади

BELGRAD. Kazinform - 27 октябр куни икки қозоғистонлик боксчи - Aсланбек Шимбергенов ва Бек Нурмағабет Белградда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида иштирок этади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Головкин - Мурата: Учта жаҳон чемпионлиги учун жангнинг эҳтимолий вақти маълум бўлди Эронда 3 та олтин медални қўлга киритган 12 ёшли қиз мамлакатнинг энг яхши сузувчиси бўлди Қозоғистонлик теннисчилар Туркия ва Норвегияда ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритди

Уларнинг иккаласи ҳам куннинг иккинчи ярмида Нур-Султан вақти билан соат 17:00да жанг ўтказишади.

Уни Qazsport телеканалида жонли эфирда намойиш этади.

А. Шимбергенов 71 килограммгача бўлган вазн тоифасида 1/32 финалда эронлик боксчи Фарҳод Моради Aташгаҳга, 86 килограммгача бўлган вазн тоифасида Б. Нурмағанбет 1/16 финалда бразилиялик Кено Мачадога қарши жанг ўтказади.

Жаҳон чемпионатида Қозоғистондан 13 та боксчи иштирок этади.

Улардан Сакен Бибосинов(51 кг), Серик Темиржанов(57 кг), Абилайхан Жусипов(67 кг) ва Нурқанат Раис келгуси босқичга ўтди.

Яқин кунларда Темиртас Жусупов (48 кг), Маҳмуд Сабирхан (54 кг), Саматали Тольтаев ( 60 кг), Санатали Тольтаев (63,5 кг), Нурбек Оралбай (80 кг), Aйбек Оралбай (92 кг) ва Нурлан Сапарбай (+92 кг) рингга кўтарилади.

Миллий терма жамоа бош мураббийи - Қайрат Сатжанов.

Жаҳон чемпионати 6 ноябрда якунланади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив