Бокс бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик боксчи Олимпиада совриндорини мағлуб этди

None
None
BELGRAD. Kazinform - Қозоғистонлик Асланбек Шимбергенов Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи жангини муваффақиятли ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

71 килограмм вазн тоифасидаги Асланбек Шимбергенов ўзбекистонлик спортчи Шаҳрам Ғиёсов билан учрашди.

Биринчи раунд қозоғистонлик боксчининг ғалабаси билан якунланди. Иккинчи раундда тўрт нафар ҳакам Асланбек Шимбергеновнинг устунлигини қайд этса, бир нафари ўзбекистонлик боксчига очко берди.

Энди Асланбек Шимбергенов нимчорак финалда германиялик Магомед Шачидов билан жанг қилади.

Шаҳрам Ғиёсов энг тажрибали боксчилардан биридир. 2016 йилда Рио Олимпиадасида кумуш, 2017 йилда жаҳон ва Осиё чемпионатларида олтин медални қўлга киритган.

Асланбек Шимбергенов бундан олдин 1/32 финалда эронлик Фарҳод Моради Аташгаҳ устидан ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Маҳмуд Сабиржан (54 кг), Саматали Тольтаев (60 кг), Айбек Оралбай (92 кг) ўз рақибларини мағлуб этиб, мусобақани давом эттириш имкониятига эга бўлди.

Жаҳон чемпионатида 13 нафар қозоғистонлик боксчи иштирок этади. Улардан Бек Нурмағамбет (86 кг) ва Нурлан Сапарбай (92 кг) мағлубиятга учради.


Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар