+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Бокс бўйича Жаҳон чемпионати: Бугун қозоғистонлик 3 нафар боксчи рингга чиқади

28 Октябрь 11:31
Баҳам кўринг:
Бокс бўйича Жаҳон чемпионати: Бугун қозоғистонлик 3 нафар боксчи рингга чиқади

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Серик Темиржанов, Aбилайхан Жусипов ва Нурлан Сапарбай иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Лионель Месси 2021 йилги  «Олтин тўп»ни қўлга киритди Теннис бўйича Дэвис кубоги: Қозоғистоннинг чорак финалдаги рақиби аниқланди Қозоғистон батут гимнастикаси бўйича жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

Кундузги баҳсда 1/16 финал босқичида Нурлан Сапарбай (92 кг дан юқори) испаниялик Aюб Гадфа Дрисси билан жанг қилади.

Кечки баҳсда Серик Темиржанов (57 кг) 1/16 финалда япониялик Реито Цуцуми билан куч синашади.

Бундан олдин Серик Темиржанов мўғулистонлик Энх-Aмар Хархуумни мағлуб этганди.

Aблайхан Жусипов (67 кг) 1/16 финалда венесуэлалик Кристиан Паласио билан ҳам тўқнаш келади. У бундан олдин тайпейлик Ю Линьни енгган эди.

Эслатиб ўтамиз, кундузги сессия Нур-Султан вақти билан соат 17:00да, кечки сессия соат 22:00да бошланади.

Мухлислар жангларни Qazsport телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоада Темиртас Жусипов (48 кг), Маҳмуд Сабирхан (54 кг), Саматали Тольтаев (60 кг), Санатали Тольтаев (63,5 кг), Нурбек Оралбай (80 кг), Aйбек Оралбай (92 кг) ҳозирча рингга чиқмади.

Сакен Бибосинов (51 кг), Aбилайхан Жусипов (67 кг) ва Нурқанат Раис (75 кг) биринчи жангида ғалаба қозонди.

Бек Нурмағамбет (86 кг) 1/16 финалда бразилиялик Кено Мачадога имкониятни бой берди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив