Бокс бўйича жаҳон чемпионати: бугун Қозоғистон терма жамоадан Талғат Сиримбетов рингга чиқади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг учинчи кунида Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Талғат Сиримбетов (60 кг) рингга кўтарилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Астана вақти билан соат 15:00да Талғат Сиримбетов иорданиялик Мохамед Абу-Джаджех билан 1/16 финалда учрашади.

Рақиб - Осиё чемпионига айланган тажрибали боксчи.

Эслатиб ўтамиз, Талғат Сиримбетов бунгача бу йилги жаҳон чемпионатида тайландлик Сакда Руамтхамни мағлуб этганди.

Жаҳон чемпионати 1-14 май кунлари бўлиб ўтади. Финал ўйинлари 13 ва 14 май кунларига белгиланган.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар