USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Бокс бўйича Жаҳон чемпионати: Бугун икки қозоғистонлик рингга кўтарилади

25 Октябрь 15:30
Баҳам кўринг:
Бокс бўйича Жаҳон чемпионати: Бугун икки қозоғистонлик рингга кўтарилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати бошланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Алматидаги бокс кечасида қандай унвонлар учун жанг  бўлади Декабр ойида Қозоғистонда шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмайди Пеле операция қилинди

Мусобақанинг биринчи кунида икки қозоғистонлик боксчи рингга кўтарилади.

Серик Темиржанов 1/32 финалда мўғулистонлик Энх-Aмар Хархуу билан жанг қилади. У 57 кг вазн тоифасида рингга чиқади

С. Темиржанов 1998 йилда туғилган. У илгари 2020 йил Токио Олимпиадасида қатнашган.

Яна бир жангда 67 кг вазндаги Aблайхон Жусупов тайпейлик Ю Линь билан куч синашади.

A.Жусупов 1997 йилда туғилган. У 2017 ва 2019 йиллардаги Жаҳон чемпионатида бронза, 2017 йилда Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.

У бу йилги жаҳон чемпионатида терма жамоа сардори бўлади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа бош мураббийи Қайрат Сатжанов, улардан ташқари Темиртас Жусупов (48 кг), Сакен Бибосинов (51 кг), Маҳмуд Сабирхан (54 кг), Саматали Тольтаев (60 кг), Санатали Тольтаев (63,5 кг), Aсланбек Шимбергенов (71 кг), Нурқанат Райс (75 кг), Нурбек Оралбай (80 кг), Бек Нурмағамбет (86 кг), Айбек Оралбай (92 кг) ва Нурлан Сапарбай (92 кг дан юқори) каби спортчиларга ишонч билдирган.

Жанг «Qazsport» телеканали орқали пойтахт вақти билан соат 22.00да жонли эфирда намойиш этилади.

Жаҳон чемпионати 1974 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинмоқда. Қозоғистон терма жамоаси шу кунгача 12 олтин, 13 кумуш ва 21 бронза медалини қўлга киритди.

Бу йил Жаҳон чемпионатида 100 дан ортиқ давлатдан 650 нафарга яқин спортчи иштирок этади.

Мусобақада Олимпиада чемпионлари, Осиё, Европа ва Жаҳон чемпионлари иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 2,6 миллион AҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб 100 000 доллар, кумуш медал соҳиби 50 000 доллар ва бронза медал соҳиби 25 000 доллар олади.

Муаллиф: Aдилжан Умбет


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив