Бокс бўйича «Странжа» кубоги: Бугун 3 нафар қозоғистонлик боксчи рингга кўтарилади

Фото:
ASTANA. Kazinform – 24 феврал куни Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича бўлиб ўтаётган «Странжа-2023» халқаро турнирида 3 нафар қозоғистонлик спортчи куч синашади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг ушбу босқичида Оразбек Асилқулов (57 кг), Нурқанат Райс (75 кг) ва Бекзад Нурдаулетов (80 кг) иштирок этади.

Уларнинг барчаси Астана вақти билан соат 22:00да бошланадиган кечки баҳсда жанг қилади.

Қайд этиш керакки, улар ўзбекистонлик рақиблари билан беллашади.

Дарвоқе, Оразбек Асилқулов - Абдумалик Халоқов, Нурқанат Райс (75 кг) - Алохон Абдуллаев, Бекзод Нурдаулетов (80 кг) - Жасурбек Йўлдошев билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оразбек Асилқулов (57 кг) бразилиялик Луис Оливейра билан иккинчи учрашувини ўтказди. Ҳакамлар ғалабани Оразбекга беришди.

Бекзад Нурдаулетов (80 кг) сербиялик Артем Агеевни нокаутга учратди.

Нурканат Раис эса австралиялик Доминик Молинарони мағлуб этди.

Ушбу турнирга терма жамоадан жами 13 нафар боксчи йўл олди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Фото: Getty Images

Сўнгги хабарлар