Бокс бўйича Олимпиада турнири: бугун кимлар рингга чиқади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги Олимпиада саралаш турнирида уч нафар қозоғистонлик боксчи кураш олиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кундузги баҳсларда 63 кг вазн тоифасида Зокир Сафиуллин ва 81 кг вазн тоифасида Бекзод Нурдаулетов рингга чиқишади. Кечки мусобақаларда эса 75 кг вазн тоифасида Абилхан Аманқул Олимпиада йўлланмаси учун курашни бошлайди.

Мусобалар Нур-Султан вақти билан 14.00да, ва 21.00да бошланади.

Зокир Сафиуллин хитойлик Жанг Шан билан учрашув ўтказади, 81 кг вазн тоифасида Бекзод Нурдаулетов Янги Зеландия вакили Жером Помпеллоне билан жанг ўтказади. Абилхан Аманкул Жанубий Корея вакили Ким Жинжия билан учрашади.

Сўнгги хабарлар