Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати: қозоғистонлик Маҳмуд Сабирхан олтин учун кураш олиб боради

Фото:
ASTANА. Кazinform – Маҳмуд Сабирхан Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик боксчи 57 килограммгача бўлган вазн тоифасида филиппинлик Жеричо Акайлар билан финал йўлланмаси учун баҳс олиб борди.

Маҳмуд иккинчи раунддаёқ рақибини нокдаунга учратди ва яққол устунлик билан ғалаба қозонди. Ҳакамлар ҳисоботи - 5:0.

М.Сабирхан сўнгги баҳсда олтин медал учун таиландлик Саравут Суктет билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик икки боксчи финалга чиқди.

Фото: оlympic.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар