Бокс бўйича аёллар ўртасидаги ЖЧ: Бош мураббий асосий рақибларни айтди

None
ASTANА. Кazinform – Бугун Ҳиндистонда бошланадиган аёллар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионати олдидан Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Шамил Сафиуллин спортчиларнинг асосий рақиблари номини айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Асосий рақибларимиз Ҳиндистон, Хитой, Россия ва Ўзбекистон боксчи аёлларидир. Аёллар боксида биз илгари эшитмаган давлатлар кўп. Ҳозир бу спорт тури, айниқса Африка қитъасида жадал ривожланмоқда», - деди Шамил Сафиуллин.

photo

Шунингдек, у Бош мураббий сифатидаги иккинчи жаҳон чемпионати эканлигини, машғулотларни муваффақиятли ўтказгани ва совринли ўринлар учун кураша олишини айтди.

photo

«Мен учун бу иккинчи жаҳон чемпионатидир. Совринли ўринларни қўлга киритиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Қайд этишни истардимки, аксарият спортчиларимиз жаҳон рейтингида кучли ўнталикдан жой олган. Хусусан, Алуа Балқибекова ўз вазн тоифасида пешқадамлик қилмоқда. Жайна Шекербекова ва Карина Ибрагимова иккинчи ўринни эгаллади», — деди у.

photo

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 15-26 март кунлари Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади.

Бугун, яъни 15 март куни турнирнинг тантанали очилиш маросими, қуръа ташлаш, вазн ўлчаш маросими ташкил этилади. Эртага эса дастлабки саралаш баҳслари бошланади.

photo

Ушбу баҳсда мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар:

- Алуа Балқибекова (48 кг),

- Назим Қизайбай (50 кг),

- Жазира Орақбаева (52 кг),

- Жайна Шекербекова (54 кг),

- Карина Ибрагимова (57 кг),

- Римма Волосенко (60 кг),

- Аида Абикеева (63 кг),

- Надежда Рябец (66 кг),

- Мадина Нуршаева (70 кг),

- Валентина Хальзова (75 кг),

- Фариза Шолтай (81 кг),

- Лаззат Кунгейбаева (81 кг дан юқори).

photo

photo

Фото: kfb.kz

Муаллиф: Кунсултан Отарбай


Сўнгги хабарлар