Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи Қозоғистон терма жамоаси аниқланди

ASTANA. Kazinform – Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи Қозоғистон терма жамоаси аниқланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Қозоғистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, 14-26 март кунлари Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Қозоғистон терма жамоаси жаҳон турнирида тўлиқ таркибда ва 12 вазн тоифасида иштирок этади.
Улар:
48 кг - Алуа Балқибекова,
50 кг - Назим Қизайбай,
52 кг - Жазира Орақбаева,
54 кг - Жайна Шекербекова,
57 кг - Карина Ибрагимова,
60 кг - Римма Волосенко,
63 кг - Аида Абикеева,
66 кг - Надежда Рябец,
70 кг - Мадина Нуршаева,
75 кг - Валентина Хальзова,
81 кг - Фариза Шолтай,
+ 81 кг - Лаззат Кунгейбаева.
Қозоғистон аёллар терма жамоаси таркибида жаҳон ва Осиё чемпионлари ва совриндорлари, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиблари бор.
Очиқ манбалардан олинган фотосурат
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ