Боғдодда ҳарбий постга қилинган ҳужумда 11 киши ҳалок бўлди

None
None
BAGDAT. Kazinform - Боғдоднинг ғарбий қисмида жойлашган ҳарбий постга номаълум шахслар томонидан уюштирилган ҳужум натижасида 11 киши ҳалок бўлди ва 8 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Kazinform Reuters агентлигига асосланиб.

Полиция ва тиббиёт ходимларининг хабар беришича, ҳужумчилар тўртта транспорт воситасида Бағдоднинг Ал-Радвания ҳудудидаги ҳарбий постга ҳужум қилган. Жангарилар граната ва пулемётлардан фойдаланган.

Армия ва полиция кучлари ҳужумчиларни қўлга олиш учун операция бошлашди.


Сўнгги хабарлар