Boeing 737 Max самолётлари яна учишни бошлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Европа Иттифоқи ҳудудида Boeing 737 Max самолётларига парвоз қилишга рухсат берилди, деб хабар беради Kazinform Euronews агентлигига асосланиб.

Европа авиация хавфсизлиги агентлиги энди Boeing 737 Max самолётининг парвозини тақиқламайди.

Ушбу йўловчи самолётининг парвози 2019 йил март ойида, дастурий таъминотнинг ишламай қолиши сабабли иккита самолёт ҳалокатидан сўнг тақиқланган эди.

Европа регулятори аниқлик киритишича, самолётнинг фақат дастурий таъминот, электроника ва фойдаланиш кўрсатмаларига эга бўлган ўзгартирилган версияси учиши мумкин.

Boeing 737 Maxни бошқарадиган барча учувчилар қайта ўқитилиши керак.

Сўнгги хабарлар