БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Астанага келади

None
ASTANА. Кazinform – БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Астанага келади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«2023 йилнинг 16-17 март кунлари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк Астанага амалий ташриф билан келади. Ф.Туркнинг Давлат ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил билан учрашувлари режалаштирилган», — деди расмий вакил.

Шунингдек, у меҳмоннинг маъруза ўқиши режалаштирилганини айтди.

«Бундан ташқари, Олий комиссар Қозоғистон давлат юридик университетида Инсон ҳуқуқлари бўйича Бутунжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллигига ҳамда жорий йилда нишонланадиган Ҳаракатлар режаси бўйича Вена декларациясининг 30 йиллигига бағишланган маъруза ўқийди.

17 март куни БМТ биносида ташриф якунлари бўйича якуний матбуот брифинги бўлиб ўтади», — деди Айбек Смадияров.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар