БМТда 70 дан ортиқ қозоғистонлик волонтёрлар ишлайди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимида 71 нафар қозоғистонлик волонтёр ишлайди, улардан 42 нафари аёллардир. Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Асқар Умаровнинг сўзларига кўра, қозоғистонлик волонтёрлар ўзларининг профессионал маҳоратларини намойиш этиб, БМТ томонидан юқори баҳоланган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Форумимизнинг ҳамкори – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Волонтёрлар дастури. Бугунги кунда БМТ тизимида Қозоғистондан 71 нафар волонтёр ишламоқда, улардан 42 нафари аёллардир. Етти нафар қозоғистонлик волонтёр вазирлик ва БМТ волонтёрлар дастури ўртасида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги битимга асосан Иордания, Кения, Туркия ва Таиландда БМТнинг турли тузилмаларида муваффақиятли фаолият юритмоқда. Қозоғистонлик волонтёрлар ўзларининг профессионал маҳоратларини намойиш этдилар ва БМТ томонидан юқори баҳоланди. Ижобий тажрибани инобатга олган ҳолда, биз бу борадаги ишларни давом эттирамиз», — деди Ахборот ва жамиятни ривожланиш вазири Асқар Умаров волонтёрлар форумида.

Вазир 2020 йилда Қозоғистон ташаббуси билан биринчи марта БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси матнига волонтёрликни барқарор ривожланишни амалга оширишнинг кучли ва универсал воситаси сифатида БМТга аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган кун тартибида эътироф этиш тўғрисидаги банд киритилганини таъкидлади.

– Мамлакатимизда волонтёрликни янада ривожлантириш билан бирга, биз Давлат раҳбарининг Халқаро волонтёрларни сафарбарлик йили деб эълон қилиш ташаббусини турли халқаро мулоқот майдонларида илгари сурмоқдамиз. Ишончим комилки, Марказий Осиё форумимиз натижалари, жумладан, Марказий Осиё волонтёрлар марказининг ташкил этилиши ҳам ана шу мақсадда хайрли ишларга хизмат қилади ва умуман волонтёрлар ҳаракатини ривожлантиришга хизмат қилади», — дея қўшимча қилди вазир.

Нур-Султонда Марказий Осиё волонтёрлар форуми бўлиб ўтмоқда. Форумда иштирок этиш учун Қозоғистонга Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондан халқаро экспертлар, ноҳукумат ташкилотлари ва волонтёр ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия ва Туркиядан делегациялар етиб келди.

Муаллиф: Арайлим Мурат


Сўнгги хабарлар