+7 (701) 759 90 19
USD 426.01 EUR 493.75
RUB 6.05 CNY 66.62
Янгиликлар

БМТ Ўзбекистон орқали Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатади

13 Октябрь 20:45
Баҳам кўринг:
БМТ Ўзбекистон орқали Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатади

TASHKENT. Kazinform – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси Афғонистонга Ўзбекистон орқали гуманитар ёрдам жўнатади, деб хабар беради Kazinform мухбири БМТ сайтига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон афғон аёллари учун гуманитар транзит даҳлизини тақдим этади Қозоғистон делегацияси БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида иштирок этади Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида тўқнашувлар содир бўлди

БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси вакили Бабар Балохнинг айтишича, юз минглаб ички қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун Афғонистон билан чегарадош мамлакатларда логистика марказларини ташкил этиш устида ишламоқда.

«Яқин келажакда Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрига гуманитар ёрдами юкланган учта самолётни юборади. Сўнгра «Хайратон» чегара пункти орқали Мозори-Шарифга етказилади. Биринчи самолёт октябр ойининг ўрталарида Термизга етиб келади», - деди БМТ вакили.

Унинг сўзларига кўра, қўллаб-қувватлашга муҳтож афғонистонликлар сони 20 миллион кишига етган ва ҳар куни ўсиб бормоқда. Ҳозирги вақтда афғон оилаларининг атиги 5 фоизи озиқ-овқат билан таъминланган, Афғонистонда 5 ёшгача бўлган болаларнинг ярмидан кўпи тўйиб овқатланмаган.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив