БМТ: «Толибон» ваъдаларини бузди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Толибон» ўз ваъдаларини бузди, жумладан, аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ, дея маълум қилди БМТ. Бу ҳақда Kazinform Reyters агентлигига таяниб хабар берди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелетнинг айтишича, Aфғонистон «Толибон» ҳокимиятга келганидан бери «янги ва хавфли даврда», бу кўплаб аёллар ва мамлакатдаги этник ва диний гуруҳлар вакилларини катта ташвишга солмоқда.

Бачелет «Толибон» ҳукуматида аёллар йўқлигини ва этник пуштунлар устунлигини таъкидлади.

«Толибон» аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, деган ишончга қарамай, сўнгги уч ҳафта ичида аёллар аста-секин жамиятдан четлаштирилди«, - деди у Aфғонистонга ёрдам масаласида халқаро конференцияда.

БМТ комиссари сўзларига кўра, баъзи жойларда 12 ёшдан ошган қизларнинг мактабга боришига рухсат берилмаган, аёллар эса уйда қолишлари шарт.

Шунингдек, у собиқ ҳукумат амалдорлари ва хавфсизлик хизмати ходимларини афв этиш ҳақидаги ваъдалар бажарилмаганини айтди.

Сўнгги хабарлар