БМТ тинчликпарвар миссияларида қатнашган ҳарбийларга Қозоғистон қандай имтиёзлар беради
30 Июнь 12:59

БМТ тинчликпарвар миссияларида қатнашган ҳарбийларга Қозоғистон қандай имтиёзлар беради

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов БМТ тинчликпарвар миссияларига юборилган ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ва тиббий таъминланиши ҳақида маълумот бериб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қонунга кўра, БМТ тинчликпарвар миссияларида қатнашиш даврида иш ҳақининг уч баравари миқдорида маош, қайтганидан кейин давлат ҳисобидан даволаниш ва ҳар йил меҳнат таътилига икки ҳафталик қўшимча таътил берилади. Миссияда иштирок этган ҳар бир ой бир ярим ой деб ҳисобланади», — деди Мудофаа вазири.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Токаев Парламентга Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларининг тинчликпарвар контингентини БМТ миссияларига юбориш таклифини киритди. Қўшма палата йиғилишида депутатлар Президент таклифини қабул қилдилар.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив