БМТ Тараққиёт дастурининг Қозоғистондаги доимий вакили ўринбосари тайинланди
11 Август 17:33

БМТ Тараққиёт дастурининг Қозоғистондаги доимий вакили ўринбосари тайинланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Суҳроб Ҳожиматов БМТ Тараққиёт дастурининг Қозоғистондаги доимий вакили ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар беради Kazinform ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб.

Суҳроб Ҳожиматов Тожикистон Миллий университетининг ҳуқуқшунослик магистри, Бутунроссия давлат адлия университети ва Невада университети (АҚШ) Миллий судьялик коллежида таҳсил олган.

Суҳроб Ҳожиматов халқаро ташкилотлар, давлат институтлари, шунингдек, хусусий секторда дастурлар ишлаб чиқиш ва бошқариш соҳасида 25 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга.

Суҳроб Ҳожиматов БМТ ТДнинг Қозоғистондаги ваколатхонасига тайинланишидан олдин БМТ ТДнинг Озарбайжондаги доимий вакили ва БМТ Тараққиёт дастурининг Туркиядаги доимий вакили ўринбосари (2017-2022) лавозимларида ишлаган.

Меҳнат фаолиятини Тожикистон Бош прокуратурасида бошлаган.

БМТ ТДга келишдан олдин Суҳроб Ҳожиматов USAIDнинг Тожикистонда ҳуқуқий ва иқтисодий ривожланиш бўйича лойиҳаларида қатор етакчи лавозимларни эгаллаган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив