БМТ стипендияси эгалари Қозоғистонга ташриф буюришади

Фото:
NUR-SULTAN. Кazinform – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг қуролсизланиш соҳасидаги стипендияси эгалари Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 24-28 сентябр кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қуролсизланиш дастури стипендияси эгалари Қозоғистон Республикасига ташриф буюришади. Ушбу дастур ҳар йили дунёнинг 25 давлатидан келган ёш дипломатлар учун БМТнинг Қуролсизланиш масалалари бўйича бошқармаси кўмагида ўтказилади. Улар ўз касбий фаолиятини қуролсизланиш мавзуси билан боғлашда давом этиши кутилмоқда», — деди Ташқи ишлар вазирлиги вакили ҳафталик брифингда.

Унинг таъкидлашича, дастур амалда бўлган йиллар давомида ташкилот стипендиатлари Қозоғистонга 2013, 2015 ва 2019 йилларда келган.

«Ташриф Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Миллий ядро маркази ҳамкорлигида ташкил этилади. Унинг доирасида стипендия эгалари собиқ Семей полигони ҳудуди Курчатов шаҳрига ташриф буюришади. Шунингдек, улар Миллий ядро маркази фаолияти билан ҳам танишадилар», — деди Айбек Смадияров.

Бунгача диндорлар Рим папаси месса маросимига қайси давлатлардан келиши эълон қилинган эди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар