БМТ шафелигида афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни кучайтириш зарур – ҚР Президенти

Фото: Фото: kabar.kg
ASTANA. Kazinform – БМТ шафелигида афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни кучайтириш зарур. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» давлат раҳбарларининг иккинчи учрашувида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Қозоғистон Европа Иттифоқининг ташқи сиёсий ташаббусларимизни илгари суриш ва кенг кўламли демократик қайта қуришни амалга оширишдаги қўллаб-қувватлашини юқори баҳолайди. Биз Марказий Осиёнинг барча минтақа ва давлатлар билан самарали ҳамкорлик қилиш орқали тинчлик ва тараққиёт ўчоғига айланишини доимо қўллаб-қувватлаймиз. Европа Иттифоқи билан кўп томонлама ҳамкорлигимиз барқарор ривожланиши минтақадаги хавфсизлик ва барқарорлик, жумладан, Афғонистондаги вазият билан бевосита боғлиқ», – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

«Қозоғистон яқинда Афғонистон халқига яна бир ёрдам пакети кўринишида озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатди. БМТ шафелигида афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни кучайтириш зарур. Шу нуқтаи назардан, Алмати шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистоннинг барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш ташаббуси долзарб деб топилди», — деди Президент.

Сўнгги хабарлар