БМТ раҳбари ташкилотнинг Ёшлар масалалари бўйича идорасини ташкил этишни таклиф қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий ҳафтада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида ЭКОСОС Ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда. Унинг делегатлари ривожланиш йўлларини, жумладан рақамли, бандлик ва глобал муаммоларни ҳал қилишда ёшларни жалб қилишни муҳокама қилмоқда, деб хабар беради Kazinform БМТ янгиликлар сайтига таяниб.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш форумга қилган видеомурожаатида ёшларни ўз етакчиларини урушларни тўхтатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва COVID-19 пандемиясидан кейин тегишли чоралар кўришга ундашга чақирди.

Гутерришнинг сўзларига кўра, Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш (ЭКОСОС) Ёшлар форуми - БМТ ёшларининг дунёдаги тўлиқ интилишларини акс эттирувчи асосий платформа ҳисобланади.

Бош котиб БМТ Ёшлар стратегияси ҳақида гапирар экан, келажак авлодлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга доир таклифларини эслади. Улар орасида сентябр ойида бўлиб ўтадиган таълимни ислоҳ қилиш бўйича саммит, шунингдек, БМТнинг Ёшлар ишлари бўйича янги идорасини ташкил этиш таклифи ҳам бор.

«Ташкилот ичида ҳам, ташқарисида ҳам ёшларнинг тўлиқ, ҳар томонлама ва самарали иштирок этиши инсон ҳуқуқларини таъминлаш, иқлим инқирозини бартараф этиш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун муҳим аҳамиятга эга», - деди Гутерриш.

Сешанба куни Ёшлар форумида сўзга чиққан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет ўзгаришлар учун курашда бу авлод муҳим рол ўйнашини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар