БМТ прогнози: 2050 йилда Қозоғистонда 10 кишидан 7 таси шаҳарларда истиқомат қилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг прогнозига кўра, 2050 йилга келиб Қозоғистонда 10 кишидан 7 нафари шаҳарларда яшайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Energyprom.kz маълумотларига кўра, Қозоғистонда қурилиш саноати аҳоли ўсиш суръатларидан бир неча баравар юқори. Шундай қилиб, жорий йилнинг 7 ойи якунлари бўйича республикада 7,7 миллион квадрат метр уй -жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилга нисбатан 10,3 фоизга кўпдир. Бундан ташқари, тўртта умумий уй –жойдан учтаси, яъни 5,7 миллион квадрат метр уй -жой шаҳарларда қурилган. Бу йил мамлакатда 17 миллион квадрат метр уй -жой фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Aгар бу режа амалга ошса, бу янги рекорд бўлади.

Қозоғистонда аҳолининг йиллик ўсиши атиги 1,3 фоизни ташкил қилади. 2021 йил 1 июл ҳолатига кўра, мамлакатда 19 миллион киши рўйхатга олинган. Шаҳар аҳолиси қарийб 2 фоизга ўсиб, 11,3 миллион кишига етди. Бу мамлакат аҳолисининг 59,2 фоизини ташкил қилади.

Давлат дастури бўйича арзон ипотека кредитлари мамлакатда уй -жой қурилишининг жадал ўсишига ёрдам беради. Фақат шу йилнинг 7 ойида «Отбасы»(оила) банки янги уй -жой сотиб олиш учун 183,9 млрд.тенгега уй-жой сотиб олиш учун 14,4 минг кредит берди. «Отбасы» банки ва бошқа ривожланиш институтлари ҳамда давлат дастурлари туфайли мамлакатда урбанизация тобора кучайиб бормоқда. БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаментининг прогнозига кўра, 2050 йилга келиб Қозоғистонда урбанизация даражаси 69,1 фоизга етади. Яъни, мамлакатдаги 10 кишидан 7 нафари шаҳарда яшайди.

Таққослаш учун, дунё бўйича ўртача кўрсаткич 68,4 фоизни ташкил қилади. Шу билан бирга, бу Осиё учун 66,2 фоиз ва Марказий Осиё учун 60,5 фоиздир. Бу прогноз юқори даромадли мамлакатлар учун 88,4 фоиз, кам даромадли мамлакатлар учун 50,2 фоизни ташкил этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, Қозоғистон учун прогноз оптимистик.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар