+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

БМТ: Пандемия даврида аёллар кўпроқ зўравонликка учраган

25 Ноябрь 11:45
Баҳам кўринг:
БМТ: Пандемия даврида аёллар кўпроқ зўравонликка учраган

NUR-SULTAN. Kazinform - CОVID-19 пандемияси аёлларга нисбатан оилада зўравонлик ҳолатлари кўпайишига олиб келди. Сўровда қатнашган ҳар икки аёлдан бири ўзи ёки танишининг оила аъзоси томонидан зўравонликка учраганини айтди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Aёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни арафасида тақдим этилган янги ҳисоботда айтилади, дея хабар беради Кazinform БМТ янгиликлар сайтига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Европада CОVID-19 билан касалланиш жадал ўсиб бормоқда Хитой аҳолисининг 76,8 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди Коронавируснинг яна бир янги штамми аниқланди

Ҳисобот БМТ Aёллар ташкилоти томонидан тайёрланган. У 13 та давлат иштирокида ўтказилган сўровга асосланади.

Сўров карантин вақтида уйда қамалган аёллар бошқа пандемия – зўравонлик эпидемиясининг қурбони бўлганини кўрсатди.

«Биз бу вазиятни ҳал қилиш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак», - деди «БМТ-Aёллар» ташкилоти ижрочи директори Сима Бахус.

Шунингдек, зўравонлик қурбонлари руҳий ва ҳиссий стрессдан 1,3 баробар кўпроқ азоб чекиши аниқланди.

Ҳар тўрт аёлдан бири пандемия пайтида ўзини ҳимоясиз ҳис қилди. Aсосий сабаб - оила аъзолари ёки шериклар томонидан жинсий ва жисмоний зўравонлик.

Сўровда қатнашган аёлларнинг 40 фоизи пандемия бошланганидан бери ёлғиз юришдан қўрқишини айтди. Ҳар беш аёлдан учтаси жамоат жойларида жинсий зўравонлик ҳолатлари кўпайганини қайд этди.

БМТ Бош котиби аёлларга нисбатан зўравонликни камайтириш учун тегишли чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.


#БМТ  
Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив