БМТ минтақавий маркази раҳбари Қозоғистонга келади

None
ASTANА. Кazinform – БМТ минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман 2-3 феврал кунлари Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг ҳафталик брифингида ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2-3 феврал кунлари Наталья Герман БМТнинг Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари сифатидаги миссиясини якунлаши ва БМТ террозизмга қарши кураш қўмитаси Ижроия дирекцияси ижрочи директори лавозимига тайинлангани муносабати билан Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб хайрлашув сафари доирасида Қозоғистонга келади. Астанада Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган», — деди Айбек Смадияров.

Унинг сўзларига кўра, музокаралар давомида БМТ доирасидаги минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

«Томонлар Марказий Осиё давлатлари ва БМТ Минтақавий маркази ўртасида ўрнатилган узоқ муддатли ҳамкорлик ва ишончга асосланган БМТ доирасидаги минтақавий ҳамкорлик масалаларини, шунингдек, профилактик дипломатия воситаларини ишлаб чиқиш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни асраш», - дея хулоса қилди вазирлик расмий вакили.

Фото: ITAR-TASS/ Zurab Dzhavakhadze

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар