+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

БМТ: Қуролли можароларни «карантин қилиш» вақти келди

2 Июль 10:22
Баҳам кўринг:
БМТ: Қуролли можароларни «карантин қилиш» вақти келди

NUR-SULTAN. Kazinform – БМТ Хавфсизлик Кенгаши COVID-19 халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солишини тан олди ва БМТ Бош котибининг ҳарбий ҳаракатларни уч ой давомида умумий ва зудлик билан тўхтатилишини талаб қилган чақириғини қўллаб-қувватлади. Лекин бу террорчи гуруҳларга қарши операцияларга тааллуқли эмас, дея хабар беради Kazinform БМТ янгиликларига таяниб.

Хавфсизлик Кенгаши аъзолари бир овоздан қабул қилган резолюцияда COVID-19 пандемияси барча мамлакатларга, айниқса можаролар ёки гуманитар инқирозга дучор бўлган давлатлар учун ҳалокатли таъсир кўрсатишини таъкидладилар. Ўз навбатида, «зиддиятли вазиятлардаги зўравонлик ва беқарорлик пандемияни янада кучайтириши мумкин».

Кутилмаган мисли кўрилмаган пандемия «халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашга хавф туғдириши мумкинлигини» ҳисобга олиб, Хавфсизлик Кенгаши аъзолари можаронинг барча томонларини камида 90 кун давомида гуманитар танаффус қилишга чақирди. Бу гуманитар ёрдамни ҳеч қандай тўсқинликсиз кўрсатишга имкон беради.

Шу билан бирга, резолюция муаллифлари гуманитар танаффуз ва сулҳнинг ИШИД, ал-Қоида ва ан-Нусра, шунингдек Хавфсизлик Кенгаши томонидан террорист деб тан олинган бошқа алоқадор гуруҳлар ва ташкилотларга қарши ҳарбий операцияларга тааллуқли эмаслигини таъкидламоқда.

Кенгаш аъзолари, шунингдек, БМТнинг барча агентликларини пандемияга қарши курашда фаолроқ бўлишга, қуролли можаролар ёки гуманитар инқирозни бошдан кечираётган мамлакатларга алоҳида эътибор беришга чақирдилар. Улар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бошлиғига БМТнинг тинчликпарвар миссияларига «қабул қилувчи мамлакатларнинг ваколатлари ва имкониятларига қараб пандемияга қарши кураш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни» буюриш учун ваколат бердилар.

23 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш дунёдаги қуролли можароларнинг барча томонларини урушларни тўхтатишга ва COVID-19 пандемиясига қарши курашишга чақирди.

«Биз ирқ, миллат ёки дин танламайдиган умумий душманга дуч келмоқдамиз», - деди у.

Шу билан бирга, бутун дунёда пандемия хавфини оширадиган ва уларга қарши курашишнинг олдини оладиган ҳарбий можаролар мавжуд. Гутерриш қуролли можароларни «карантин қилиш» ва барча кучларни ҳаёт учун курашишга сафарбар қилиш вақти келди», - деди БМТ Бош котиби.

#БМТ  
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив