БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кўриб чиқади
26 Май 14:46

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кўриб чиқади

NUR-SULTAN. Kazinform – Америка Қўшма Штатлари ташаббуси билан жорий йилнинг 26 май куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Шимолий Кореяга қарши қўшимча санкциялар жорий этиш масаласи овозга қўйилиши режалаштирилмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

АҚШ ҳукумати халқаро ҳамжамиятни Шимолий Кореянинг сўнгги ракета синовларини қоралаб, бу минтақа ва дунё учун таҳдид деб атаган. Тахминларга кўра, Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган ушбу сессияда Кенгашнинг вето ҳуқуқига эга аъзолари Хитой ва Россия Пхеньянга қарши санкцияларни кучайтиришга қарши овоз беришлари мумкин.

Шимолий Корея жорий йилнинг 25 май куни учта баллистик ракета учирган, улардан бири қитъалараро ракетадир. Ушбу синовалар жорий йилдаги 17-чи, қитъалараро ракета синовларининг эса учинчиси бўлди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив