БМТ Хавфсизлик кенгаши Қозоғистон жорий қилган анъанани давом эттирмоқда

None
None
NEW YORK. Kazinform – БМТнинг янги йилдаги биринчи иш кунида Ташкилот Хавфсизлик кенгашига янгидан аъзо бўлган давлатларнинг давлат байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига ҳавола қилиб.

Ушбу анъанани 2018 йил январида БМТ Хавфсизлик кенгаши муваққат аъзоси сифатида фаолиятини бошлаган пайтда Қозоғистон жорий қилганди.

Қозоғистоннинг ушбу янгилиги БМТга аъзо давлатлар томонидан умумий эътирофга сазовор бўлганди.




«Қозоғистон ташаббуси билан БМТ ташкил қилингандан бери 75 йил ичида илк бор ўтказилган ушбу маросимнинг мақсади халқаро ҳамжамият томонидан сизларга юклатилган глобал тинчлик ва хавфсизликни сақлашдек муҳим ва муқаддас вазифасини бажаришга берилган мандатни тан олишдир», - деди тадбирда кириш нутқи сўзлаган ҚР БМТ қошидаги доийми вакили Қайрат Омаров.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2020-2021 йиллардаги муваққат аъзолари сифатида Вьетнам, Эстония, Тунис, Сент-Винсент ва Гренадин ҳамда Нигер Республикаси сайланди.



Эслатиб ўтамиз, 2019 йил январда Қозоғистон Республикасининг Доимий ваколатхонаси БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг байроғи учун Қозоғистонда ишлаб чиқарилган, қозоқ миллий нақшлари билан безатилган махсус флагштоклар совға қилганди.

Қозоғистон БМТ Хавфсизлик кенгашидаги икки йиллик ишини 2018 йил 31 декабрьда якунлаган.






Сўнгги хабарлар