БМТ Халқаро биродарлик кунини эълон қилди

None
None
NEW YORK. Kazinform – БМТнинг Бош Ассамблеяси 4 феврални Халқаро Биродарлик куни деб эълон қилиш тўғрисида резолюция қабул қилди, деб беради Kazinform WAM ахборот агентлигига асосланиб.

Сешанба куни БМТ Бош ассамблеяси Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрейн, Миср ва Саудия Арабистони ташаббуси билан 4 феврални Халқаро Биродарлик куни деб белгилаган резолюция қабул қилди. Ушбу ҳужжат динлараро ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган.

Сана танлови, 2019 йил 4 февралда Абу-Дабидаги энг қадимги ва энг обрўли ислом университети Ал-Азҳарнинг олий имоми, шейх Аҳмед Ат-Тайиб ва ​​Рим католик черкови Папаси Франциск «Дунёда тинчлик ва бирга яшаш учун инсоният биродарлиги тўғрисидаги ҳужжатни» имзоланиши билан белгиланди.

Қарор олдидан Бирлашган Араб Амирликларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси Лана Нуссейбе: «Сўнгги пайтларда дунёда зўравонлик, нафрат, ксенофобия, диний фанатизм ва бошқа камситиш турлари кўпаймоқда. Бундай трансмиллий таҳдидларга қарши одамлар ўртасида «инсоният биродарлиги» руҳида садоқат ва бирликни тарғиб қилувчи ташаббусларни қўллаб-қувватлашимиз керак».

Инсоният биродарлиги олий қўмитаси (HCHF) бош котиби Гудже Моҳамед Абделсалам, ўз навбатида, инсон биродарлиги бутун дунё масъулиятига айланганини таъкидлади.

Ушбу резолюцияга БМТга аъзо 34 давлат ҳам муаллиф сифатида қўшилди.

Сўнгги хабарлар