БМТ дунё давлатларини ўқувчиларни мактабга юборишга чақирмоқда

None
None
LONDON. Kazinform – Европа мамлакатлари инфекциянинг тарқалиш ҳолатлари билан курашмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча ҳукуматларни ўқувчиларни мактабга қайтаришга ва ўқишни давом эттиришга чақирди, дея хабар беради Kazinform BBCга асосланиб.

Сешанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг таъкидлашича, коронавирус сабаб бўлган таълимдаги «танаффус» сайёрамизнинг барча авлодлари учун катта таҳдиддир. «Ўқувчиларнинг мактабга қайтиши ва бу борадаги хавфсизлик бугунги кунда устувор бўлиши керак», - деди БМТ сайтига жойлаштирилган видеохабарда.

Гутерришнинг сўзларига кўра, июль ойининг ўрталарига келиб 160 мамлакатда 1 миллиардга яқин ўқувчилар учун мактаблар ёпилган ва 40 миллионга яқин бола мактабгача таълим олиш имконидан маҳрум бўлган. Шу билан бирга, 250 миллион бола эпидемия бошланишидан олдин мактабдан ташқарида эди ва ривожланаётган мамлакатларда ўрта мактаб ўқувчиларининг тўртдан уч қисми ҳатто бошланғич маълумотга эга бўлмасдан ҳам мактабни ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Сўнгги кунларда Ҳиндистонда бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Душанба куни Ҳиндистонда 50 мингдан ортиқ кишига коронавирус ташхиси қўйилган ва 800дан ортиқ одам вафот этган.

Австралиянинг Виктория штатида карантин режимини бузганлик учун янги жазо чоралари эълон қилинди. Карантинни бузганларга 5000 Австралия долларигача жарима солиниши мумкин (тахминан 3,5 минг АҚШ доллари). Шу мақсадда штат кўчаларига 500 ҳарбий хизматчи юборилади.

Франция ҳукумати қошидаги Илмий кенгаш кузда ёки қишда мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини хавфи катта эканлигини айтиб огоҳлантирди.

Сўнгги бир неча ҳафта ичида Европанинг бошқа давлатларида, жумладан Бельгия, Люксембург ва Испанияда янги ҳолатлар кўпайгани қайд этилди. Сешанба куни Польшада коронавирус юқтиришнинг тўртинчи рекорд кўрсатгичи қайд этилди. Бир кунда 680 та янги ҳолат аниқланиб, олти киши вафот этган.

Сешанба кунидан бошлаб ўн миллионлаб филиппинликлар карантинга олинди. Уйларини тарк этмаслик тўғрисида буйруқ пойтахт Манила ва унинг атрофига тарқалди. Якшанба куни мамлакат шифокорлари Президент Родриго Дутертедан Соғлиқни сақлаш тизимининг таназзулга юз тутишига йўл қўймасликка чақирди.
Сўнгги хабарлар