БМТ Бош котиби: Вакциналарни тенг тақсимлаш ҳар қандай давлат манфаатларига мос

None
None
NEW YORK. Kazinform - Миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, вируснинг кейинги тарқалишининг олдини олиш, соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва тикланиш йўлини белгилаш - 2021 йилги халқаро ҳамжамиятнинг глобал мақсадлари, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш COVID-19 пандемиясига қарши курашга бағишланган виртуал тадбирда. Бу ҳақда Kazinform БМТ Янгиликлар марказига асосланиб хабар беради.

Унинг таъкидлашича, инсониятга коронавирусни енгишга имкон берадиган асосий принцип бирдамликдир. Бироқ, ушбу принципга ҳали риоя қилинмаяпти.

«COVID-19 вакциналари рекорд муддат ичида ишлаб чиқилмоқда, аммо дори захиралари ҳали ҳам кам ва нотекис тақсимланган. Фарқи аниқ - бадавлат мамлакатлар вакциналарни тезда олишади, камбағалларда эса умуман йўқ», - деди БМТ раҳбари.

«Баъзи мамлакатлар ишлаб чиқарувчилар билан икки томонлама битимларни тузмоқдалар, кўп қирралилик тамойилини эътиборсиз қолдирмоқдалар ва керак бўлгандан кўра кўпроқ вакцина сотиб олишмоқда», - дея қўшимча қилди у.

Гутерриш халқаро ҳамжамиятни биргаликда ишлашга чақирди.

«COVID-19 учун миллий чегаралар йўқ. Ва биз қуйидаги фактни тан олишимиз керак: тиббиёт ходимлари ва фронтда ишлайдиганларни эмлаш учун зарур бўлган вакциналар энди баъзи давлатларга эмас, балки барча давлатларга керак«, - деди Бош котиб.

Унинг таъкидлашича, ушбу ёндашув ҳар қандай мамлакат манфаатларига жавоб беради. «Бу глобал иқтисодиётни қайта бошлаш ва унинг тикланишини бошлашнинг энг тезкор усулидир«, - деди у.

Сўнгги хабарлар