БМТ Бош котиби: Миллионта қурбон - аввалги хатолардан сабоқ олиш учун етарли сабаб

None
None
NEW YORK. Kazinform – БМТ Бош котиби ҳукуматлар ва оддий одамларни ўтмишдаги хатолардан сабоқ олишга ва ҳаётни сақлаб қолиш учун масъулиятни ўз зиммаларига олишга чақирди. Бу ҳақда Kazinform БМТнинг Янгиликлар марказига асосланиб хабар берди.

Бугунги кунда ЖССТ маълумотларига кўра коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони миллион кишидан ошди.

«Биз даҳшатли кўрсатгичга гувоҳ бўлдик: COVID-19 пандемияси миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Бу рақам дахшатнинг ўзгинаси. Улар кимнингдир ота-онаси, хотини, эри, ака-укаси ва опа-синглиси, дўсти ёки ҳамкасби эди», - деди Гутерриш.

«COVID-19 пандемиясининг охири кўринмаяпти», - деб огоҳлантирди Бош котиб. Бу шуни англатадики, одамлар ишдан айрилишда давом этади, таълим ололмайди ва нормал ҳаётга қайтолмайди.

Ва шунга қарамай Антонио Гутерриш, вирус билан курашишимиз мумкинлигига ишонч билдирди. Унинг айтишича, пандемия қурбонлари йўл қўйган камчиликлардан сабоқ олиш учун етарли сабаб.

Сўнгги хабарлар