БМТ Бош котиби Қасим-Жомарт Тоқаевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Қасим-Жомарт Тоқаевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади, деб хабар беради Ақорда.

БМТ Бош котиби Давлат рахбарига муваффақиятлар тилаб, олий лавозимдаги фаолияти Қозоғистон халқининг фаровонлигини таъминлаш ва бирлигини мустаҳкамлашга йўналтирилишига ишонч билдирди.

«Сизни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти машҳур сиёсий арбоб сифатида яхши танийди. Ўзингизни эса дўст деб биламиз», - деди А. Гутерриш.

Қасим-Жомарт Тоқаев ўз навбатида Антониу Гутерришга табрик учун миннатдорчилик изҳор этиб, Қозоғистон билан БМТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятида эканлигини билдирди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва БМТ кун тартибида турган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар