Валюталар курси:
    usd/kzt 422.01 eur/kzt 452.06

    rub/kzt 6.75 cny/kzt 62.72
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

БМТ Бош котиби G20 саммити умидларни оқламаганини маълум қилди

1 Ноябрь 16:30

NUR-SULTAN. Kazinform - БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерриш G20 саммити умидларни оқламаганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Мен G20нинг глобал ечимларга содиқлиги тасдиқланишини мамнуният билан қабул қилсам-да, Римдан амалга ошмаган умидлар билан кетяпман, бироқ бу умидлар ҳамон бор», — деб ёзди у Twitter да.

Якуний баёнотида G20 давлатлари глобал исишни Целсий бўйича 1,5 даражагача чеклаш учун ҳаракат қилишга чақирди.

G20 мамлакатлари 1,5 градусдаги иқлим ўзгаришининг оқибатлари Целсий бўйича икки даражадан анча паст эканлигини тан олди. Коммюникеда қайд этилишича, ҳароратни 1,5 даражагача ушлаб туриш барча мамлакатларнинг самарали ҳаракатлари ва мажбуриятларини талаб қилади.

Буюк Британия томонидан Италия билан ҳамкорликда ташкил этилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича асосий конвенцияси (CОP 26) иштирокчиларининг 26-конференцияси 31 октябрдан 12 ноябргача Глазго шаҳрида бўлиб ўтади. Унда 200 га яқин давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Aнжуманда иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва углерод нейтраллигига эришиш бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда. Жаҳон етакчилари иштирокидаги саммитнинг асосий дастури 1-2 ноябр кунларига мўлжалланган.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар