БМТ Бош Ассамблеяси раиси Абдулла Шаҳид Қозоғистонга ташриф буюради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 76-сессияси раиси Абдулла Шаҳид расмий ташриф билан Қозоғистонга келади. Бу ҳақда Kazinform БМТнинг Қозоғистон Республикасидаги ваколатхонаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ташриф доирасида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, ҚР Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, ҚР Парламенти Сенати, ноҳукумат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, академик ҳамжамият ва БМТнинги мамлакат жамоаси билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. БМТ Бош Ассамблеяси раиси бошчилигидаги делегация 11-12 август кунлари Қозоғистонда бўлади.

Абдулла Шаҳид Мальдив Республикаси ҳукумати ва қонун чиқарувчи органларида узоқ вақт хизмат қилган таниқли сиёсатчи ва тажрибали дипломат сифатида кенг тан олинган. Гендер тенглигининг кучли тарафдори бўлиб, у ўз мамлакатининг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, шунингдек, унинг ташқи хизмат ходимлари орасида биринчи марта гендер тенглигига эришгани билан танилган.

Давом этаётган CОVID-19 пандемияси даврида жаноб Шаҳид халқаро майдонда биринчилардан бўлиб сўзга чиқди ва глобал соғлиқни сақлаш инқирозининг ривожланаётган кичик орол давлатлари иқтисодиёти ва жамиятларига ҳалокатли таъсирини таъкидлади.

Фото: news.un.оrg

Сўнгги хабарлар