Валюталар курси:
    usd/kzt 422.01 eur/kzt 452.06

    rub/kzt 6.75 cny/kzt 62.72
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

БМТ Бош Ассамблеяси Пекиндаги ўйинлар вақтидаги яраш тўғрисида резолюция қабул қилди

6 Декабрь 17:21

NUR-SULTAN. Kazinform – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Нью-Йоркдаги Бош Ассамблеяси Пекинда бўлиб ўтадиган Қишки олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинлари вақтида ҳаракат қилувчи Олимпия сулҳи тузиш тўғрисида резолюция қабул қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий Олимпия қўмитаси сайтига таяниб.

У 4 февралда Пекин Олимпиадаси бошланишидан этти кун олдин кучга киради ва 13 март куни Паралимпия ўйинлари ёпилиш маросимидан кейинги еттинчи кунгача давом этади.

Сулҳ шартномаси «барча аъзо давлатларни Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) билан ўйинлар вақтида ва ундан кейин спортдан можаро зоналарида тинчлик, мулоқот ва тинчликни тарғиб қилиш воситаси сифатида фойдаланиш бўйича ҳамкорлик қилишга» чақиради.

ХОҚ раиси Томас Бах резолюция қабул қилинганидан мамнунят билдирди.

«Биз БМТга аъзо барча давлатлар ўйинларни қўллаб-қувватлаётганини жуда мамнуният билан қабул қиламиз. Бу Ўйинларнинг дунёнинг энг яхши спортчиларини тинч мусобақада бирлаштиришга қаратилган миссиясининг юксак эътирофидир», - деди Бах.

Резолюцияга БМТга аъзо 193 та давлатдан 173 таси ҳаммуаллифлик қилган.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар