Blackpink канали YouTubeда энг кўп кўрилган канал сифатида Гиннес рекордини ўрнатди

None
ASTANА. Kazinform - Жанубий Кореянинг Blackpink эстрада гуруҳининг канали мусиқий гуруҳлар орасида YouTubeда энг кўп кўрилган каналга айланди ва шу туфайли улар Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Гуруҳ каналидаги видео томошалар сони 30 миллиарддан ошди, обуначилар эса 86,9 миллион киши.

Blackpink 2016 йилда ташкил топган. Жамоа тўрт кишидан иборат. Гуруҳ Spotifyдаги энг машҳур қизлар гуруҳи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, шунингдек, Буюк Британия ва АҚШдаги энг машҳур альбом чартларида биринчи ўринни эгаллаган биринчи K-pop қизлар гуруҳи бўлди.

Фото: Frazer Harrison/Getty Images


Сўнгги хабарлар