Бизнесмен Месси ва Роналду ўртасидаги ўйинга чипталарни 2,5 миллион еврога сотиб олди

None
ASTANА. Кazinform – Бизнесмен Мушраф ал-Ғамди Месси ва Роналду иштирокидаги ўйинга 2,5 миллион еврога чипта сотиб олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Championat.cоmсайтидан олинган маълумотларга кўра, «ПСЖ» (Париж) ҳамда Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» ва «Ал-Ҳилол» бирлашган жамоаси ўртасидаги учрашув 19 январ оқшомида Ар-Риёдда бўлиб ўтади.

Саудия Арабистони Кўнгилочар ишлар бош бошқармаси раиси Турки Ал-Шайхнинг ижтимоий тармоқда маълум қилишича, чипта пуллари Ehsan давлат хайрия жамғармасига ўтказилади. Чипта ал-Ғамдийга ўйинни ВИП зонадан томоша қилиш, шунингдек, ўйиндан кейин футбол кийиниш хонасига кириб, Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан учрашиш имконини беради.

Роналду янги клубининг бирорта учрашувида қатнашмаган бўлса-да, у ўйин сардори бўлади. Бундан ташқари, Саудия Арабистони терма жамоаси сафида бошқа машҳур футболчилар ҳам иштирок этишади.

L'Équipe хабарига кўра, «ПСЖ» Месси билан бирга ушбу ўйин учун 10 миллион евро ишлаб олади.

К.Роналду ва Л.Месси охирги марта яшил майдонда 2020 йил декабрида учрашишган. Унда «Ювентус» Чемпионлар лигасида «Барселона»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва португалиялик ҳужумчи дубл қайд этди.

Фото: Getty Images

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар