Бизнесдаги аёлларнинг улуши АҚШ ва Туркиядагидан юқори – Ҳукумат раҳбари

7 Март, 13:51
Бизнесдаги аёлларнинг улуши АҚШ ва Туркиядагидан юқори – Ҳукумат раҳбари

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда бизнесдаги аёлларнинг улуши АҚШ ва Туркияга қараганда юқори. Бу ҳақда Ҳукумат раҳбари Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Кўпгина мамлакатларда аёллар жамоалари гендер тўсиқларига дуч келишади. Ўтган йили Жаҳон Иқтисодий Форуми гендер фарқини бартараф этиш учун жуда узоқ вақт кераклигини эълон қилди. Яъни, 132 йил кераклиги аниқланди. Қозоғистон ўз навбатида 2021 йилга нисбатан 15 поғонага кўтарилиб, глобал гендер фарқи индексидаги ўрнини яхшилади. Мамлакатимизда хотин-қизлар давлат бошқарувида тенг иштирок этади. Айни пайтда давлат хизмати ва бизнес лойиҳаларини амалга ошириш билан ҳам фаол шуғулланади», - деди Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатда аёлларнинг тадбиркорликдаги улуши 45 фоизни ташкил этади.

«Бу АҚШ ва Туркия каби давлатларга қараганда юқори кўрсаткич. Қозоғистонлик аёллар «Даму» жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланган лойиҳаларнинг деярли ярмини амалга оширмоқда. Шу билан бирга, лойиҳаларнинг учдан бир қисми қишлоқ тадбиркор аёллари томонидан қабул қилинган. Аёлларнинг турли соҳалардаги фаоллигини оширишдан манфаатдор эканлигимизни алоҳида таъкидламоқчиман», – дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар