Бизнес – давлатнинг ишончли ҳамкори: ҚР Президенти тадбиркорларга миннатдорчилик билдирди

None
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари «Алтын сапа» ва «Парыз» мукофотлари ғолибларини тақдирлаш маросимида мамлакат бизнес вакилларига миннатдорлик билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

– Жорий йилнинг ноябр ойида 500 минг тонна қувватга эга полипропилен заводи ишга туширилди. Мазкур корхона Қозоғистонга Марказий Осиёда полипропилен бозорида етакчиликни қўлга киритиш имконини беради. Бундан ташқари, Қизилўрда шиша заводи ҳам иш бошлади. Бунга 42 миллиард тенге сармоя киритилди. Шарқий Қозоғистон вилоятида замонавий кунгабоқар ёғи ишлаб чиқарувчи корхона ишга туширилди. Бу лойиҳага 29 миллиард тенге сармоя киритилди», - деди Давлат раҳбари ўз нутқида.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фикрича, бу лойиҳалар мамлакат иқтисодиётининг импортга қарамлигини камайтиради.

«Бу корхоналар импортга қарамлигимизни камайтирадиган ўзига хос саноат лойиҳаларидир. Бир сўз билан айтганда, бизнес - давлатнинг ишончли ҳамкори. Шу билан бирга, мен таклиф этган сиёсий дастурни қўллаб-қувватлагани учун бизнес вакилларига самимий миннатдорлик билдираман», — деди Президент.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар