Биз ядро қуролидан холи дунё учун курашишда давом этамиз - Қасим-Жомарт Тоқаев

None
ASTANA. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ядровий кучлар ўртасида кучайиб бораётган рақобат ва қарама-қаршиликдан хавотир билдирди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Қозоғистон ядро қуроли синовларидан энг кўп зарар кўрган мамлакатдир. Шунинг учун биз ядровий кучлар ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши хавфини тўлиқ тушунамиз. Шу муносабат билан ядровий қуролсизланиш Қозоғистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналишига айланди. Биз ядро қуролидан холи дунё яратиш учун курашни давом эттирамиз»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси умумий муҳокамасида.

Президент бу борада айрим ютуқларга эришилганига қарамай, умумий аҳвол яхши эмаслигини айтди.

«Биз ядровий кучлар ўртасидаги рақобат ва қарама-қаршилик кучайиб бораётганидан хавотирдамиз. Биз, шунингдек, Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартноманинг Бош конференцияси доирасида олға силжиш йўқлигидан хавотирдамиз. Бизнинг олдимизда қуролсизланиш ва ядро қуролини тарқатмаслик соҳасида янги механизмларни ишлаб чиқиш бўйича жуда мураккаб вазифа турибди»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Фото: Christian Ohde imageBROKER.com Globallookpress

Сўнгги хабарлар