Биз Украинада ҳеч кимни қолдирмаймиз, барча фуқароларни олиб чиқамиз - Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров Қозоғистон фуқароларининг Украинадан эвакуация қилиниши ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Украинада ҳарбий амалиётлар олиб борилмоқда. Шунингдек, нафақат Қозоғистон фуқаролари, балки бошқа давлатлар фуқаролари ҳам мамлакатни тарк этишни исташади. Қозоғистонликлар учун барча шароитларни яратиб берамиз. Киевда атиги 8 нафар дипломатимиз бор. Элчихона вакиллари қозоғистонликларга Польша чегарасигача ҳамроҳлик қилмоқда. Лекин бизда мутахассислар етишмайди, кимдир Элчихонада қолиши керак. Юртдошларимизни чегарага олиб борганидан сўнг, Элчихона вакиллари қайтиб келиб, навбатдаги одамларни йўлга олиб кетишади», — деди Айбек Смадияров.

Унга кўра, Элчихона вакиллари қозоғистонликларни Украина ва Польша чегарасида кутишмоқда.

«Улар рўйхатдаги фуқароларимизни текшириб, кейин кузатиб қўйишади. Икки давлат божхона хизматлари чегарада фавқулодда режимда ишламоқда. Асосийси, улар тушунишади ва жуда мулойим. Дипломатларимиз Украина шаҳарлари ва Польша чегараси ўртасида ҳаракат қилишмоқда. Ишонч телефони ишлаётганини ҳам эслатиб ўтаман. Украина чегарасидаги энг узун тирбандлик 20-40 км. Биз ҳеч кимни қолдирмаймиз, барча фуқароларни олиб чиқамиз «, - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар