«Биз сен билан фахрланамиз»: ҚР Президенти Шавкат Раҳмоновни шахсан қабул қилишини айтди

None
ASTANА. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ММА устаси Шавкат Раҳмонов билан фахрланишини айтди. Видео UFC устасининг Instagramдаги саҳифасида эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Давлат раҳбари 21 март куни Астанадаги EXPO кўргазмаси майдонида бўлиб ўтган Наврўз байрамига ташриф буюрар экан, яқинда UFC жангида ғалаба қозонган Шамкат Раҳмоновнинг қўлидан ушлаб, у билан фахрланишини айтди.

«Мен сени тез орада шахсан қабул қиламан. Офарин! Биз сен билан фахрланамиз!», - деди К.Тоқаев спортчига.

Ўз навбатида Ш.Раҳмонов Президент билан учрашув таассуротлари билан ўртоқлашди. «Мен Астанада Қозоғистон Республикаси Президенти билан учрашдим. Менга Президентнинг оддийлиги жуда ёқди. У шахсан қабул қилишини айтди. Мен жуда бахтлиман. Олға, Қозоғистон!», — дея видео жойлаштирди у.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Shavkat Rahmonov (@shavkatrakhmonov94)


Сўнгги хабарлар