+7 (701) 759 90 19
USD 426.99 EUR 514.35
RUB 5.72 CNY 65.96
Янгиликлар

Биз санкцияларнинг Қозоғистонга таъсир қилишини истамаймиз - АҚШ элчиси

21 Апрель 16:34
Баҳам кўринг:
Биз санкцияларнинг Қозоғистонга таъсир қилишини истамаймиз - АҚШ элчиси

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Уильям Мозер Россияга қарши санкцияларнинг Қозоғистонга таъсири ҳақида изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мен ушбу санкцияларни Россиянинг ҳаракатларини ўзгартириш учун қабул қилганимизни айтмоқчиман. Шуни таъкидлаш керакки, уларнинг бизнинг сайловларимизга ва ҳукумат маълумотларига аралашув каби хатти-ҳаракатлари кузатилди. Аммо биз ушбу санкцияларнинг Қозоғистонга салбий таъсири бўлмаслиги учун Қозоғистонда кўп иш олиб бордик ва ҳозирда ҳам бунинг устида ишламоқдамиз. Биз ушбу санкцияларнинг Қозоғистонга таъсир қилишини хоҳламаймиз», - деди Уильям Мозер АҚШ элчихонасида бўлиб ўтган брифингда журналистлар саволига жавобан.

Шунингдек, элчи 30 йиллик дипломатик муносабатлар Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро муносабатларга катта ижобий ўзгаришлар киритганини таъкидлади.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив