Валюталар курси:
    usd/kzt 434.34 eur/kzt 491.93

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 68.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

Биз ревакцинация тактикасини ўзгартирдик – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири

9 Декабрь 09:02

NUR-SULTAN. Кazinform- Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой Ҳукумат йиғилишида аҳолини ревакцинация қилиш тактикаси ўзгарганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Дунёдаги мавжуд эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, Эмлаш бўйича Миллий маслаҳат комиссияси аҳолини ревакцинация қилиш тактикасини қайта кўриб чиқди.

Шундай қилиб, 8 декабрдан бошлаб 6 ойдан кейин икки дозали эмлашни тугатган барча шахслар, шунингдек, коронавирус инфексияси билан касалланганлар қайта эмланади. Бугунги кунга қадар 44 702 киши эмланди», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мунтазам равишда коронавирус инфекциясининг айланма вариантларини мониторинг қилиб боради.

«Масалан, « Омикрон «штамми пайдо бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда, Алматида ушбу штаммга хос бўлган мутациялар мавжудлиги учун ПЗР скрининги ўтказилди. «Омикрон» штамми вариантининг мавжудлиги аниқланмаган. Қозоғистоннинг барча ҳудудларида мусбат натижалар намуналарини тўлиқ геномик текшириш давом этмоқда», — деди Aлексей Цой.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар