USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

Биз ревакцинация тактикасини ўзгартирдик – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири

9 Декабрь 09:02
Баҳам кўринг:
Биз ревакцинация тактикасини ўзгартирдик – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири

NUR-SULTAN. Кazinform- Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой Ҳукумат йиғилишида аҳолини ревакцинация қилиш тактикаси ўзгарганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Алматига «Спутник Лайт» вакцинасининг 12 минг дозаси етказилди Янги қарор: Қозоғистонда эмланмаган ишчилар ҳар 7 кунда бир ПЗР тестидан ўтадилар Нур-Султанда ревакцинация жараёни қандай кетмоқда

«Дунёдаги мавжуд эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, Эмлаш бўйича Миллий маслаҳат комиссияси аҳолини ревакцинация қилиш тактикасини қайта кўриб чиқди.

Шундай қилиб, 8 декабрдан бошлаб 6 ойдан кейин икки дозали эмлашни тугатган барча шахслар, шунингдек, коронавирус инфексияси билан касалланганлар қайта эмланади. Бугунги кунга қадар 44 702 киши эмланди», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мунтазам равишда коронавирус инфекциясининг айланма вариантларини мониторинг қилиб боради.

«Масалан, « Омикрон «штамми пайдо бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда, Алматида ушбу штаммга хос бўлган мутациялар мавжудлиги учун ПЗР скрининги ўтказилди. «Омикрон» штамми вариантининг мавжудлиги аниқланмаган. Қозоғистоннинг барча ҳудудларида мусбат натижалар намуналарини тўлиқ геномик текшириш давом этмоқда», — деди Aлексей Цой.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив