Биз АЭС қуриш зарурлигини яққол кўриб турибмиз – ҚР Энергетика вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда атом электр станциясини қуриш зарурлиги ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Бу йил биз маълум тақчилликларга гувоҳ бўлдик (электр энергияси - таҳ.),электр энергиясини импорт қилишга мажбур бўлдик, Россия Федерациясидан режадан ташқари оқимларга дуч келдик. Шунга кўра, биз ҳозирда 2035 йилгача истеъмол қилинадиган электр энергиясини ишлаб чиқариш балансини туздик. Аҳоли ва иқтисодиётимизни электр энергияси билан таъминлаш учун АЭС қуриш зарурлигини аниқ кўрамиз, – деди Мағзум Мирзағалиев журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Энергетика вазирлиги раҳбарининг қўшимча қилишича, АЭС қурилиши кўп вақт талаб этади.

«Тушуниш керакки, ҳар қандай станция ва биринчи навбатда, атом электр станциясини қуриш тез битадиган масала эмас, бунинг учун анча узоқ вақт, ўртача 10 йилгача вақт кетади, – дея қўшимча қилди Мағзум Мирзағалиев.

Шу билан бирга, вазир ишонтирганидек, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар