Валюталар курси:
    usd/kzt 470.34 eur/kzt 490.47

    rub/kzt 8.98 cny/kzt 70.25
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Бишкекдаги турнирда қозоғистонлик ёш теннисчилар ғолибликни қўлга киритди

23 Май 10:06

BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бешинчи тоифадаги ITF uniors мусобақаси якунланди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси маълумотларига кўра, алматилик Анастасия Кримкова яккалик баҳсларида финалгача етди ва россиялик Эмилия Кацга 3:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Яна бир қозоғистонлик Стефания Шалахова жуфтлик баҳсларида ғалаба қозонди. У финалда қирғизистонлик Владислава Андреевская билан бирга Анастасия Кримкова – россиялик Полина Болотова жуфтлигини 1:6, 6:1, 10:8 ҳисобида мағлуб этди.

Данир Қалдибеков ҳам мухлисларни хурсанд қилди. У сўнгги учрашувда қозоғистонлик Олег Гусаков билан биргаликда ҳамюрти Иля Ведмедь – ўзбекистонлик Артур Ибрагимовни 6:3, 7:6 (8:6) ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик ёш теннисчилар халқаро мусобақалар ғолиби бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Елжан Ерали

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар