Бишкекдаги савдо маркази ҳудудини кўздан кечириш чоғида тўхтаб турган машинадан граната топилди
11 Август 17:13

Бишкекдаги савдо маркази ҳудудини кўздан кечириш чоғида тўхтаб турган машинадан граната топилди

BISHKEK. КАBAR – Кazinform – Asia Mall савдо маркази бомба ўрнатилгани ҳақидаги хабар туфайли ўраб олинган. Бу ҳақда Kabar агентлигига Ленин тумани ички ишлар бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Бугун, тахминан соат 13:56 да Аsia Mall савдо-кўнгилочар маркази биносига бомба ўрнатилгани ҳақида аноним хабар келиб тушди.

Зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи ҳамда Ленин тумани ИИБ ва Бишкек шаҳар марказий ички ишлар бошқармаси раҳбарияти қўнғироқ содир бўлган жойга жўнаб кетган.

«Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва эвакуация қилиш мақсадида бино ҳудуди ички ишлар ходимлари томонидан ўраб олинган, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари ҳам етиб келган. Ҳозирда тегишли қидирув ва текшириш ишлари олиб борилмоқда, тафсилотлар кейинроқ маълум қилинади», — дейилади ИИВ ахборотида.

Саперлар Бишкекдаги савдо маркази ҳудудини кўздан кечирар экан, тўхташ жойида машина остидан граната топиб олди, деб хабар бермоқда TASS Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига таяниб.

Фото: kabar.kg

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив