Бишкекда қозоғистонликлар гир кўтариш бўйича жаҳон чемпионатининг иккита медалини қўлга киритди
5 Июль 21:32

Бишкекда қозоғистонликлар гир кўтариш бўйича жаҳон чемпионатининг иккита медалини қўлга киритди

QARAǴANDY. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Баримбек Бейсенов номидаги Қарағанди академиясинингкурсантлари Захар ва Назар Коваленко Қирғизистон пойтахти – Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин ва кумуш медални қўлга киритди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Мусобақада саккиз мамлакат – Қозоғистон, Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Покистон ва Мўғулистондан икки юздан ортиқ спортчи қатнашди. 18 ёшли Захар Коваленко 73 кг вазн тоифасида иштирок этди.

Ака-ука Коваленколар спорт усталигига номзодлардир. Захар беш карра Қозоғистон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони, рекордчи. Олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони бўлди. Назар тўрт карра Қозоғистон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони. Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.

Ака-ука Коваленколар бўлажак криминологлардир.

Муаллиф: Агата Мухамеджанова

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив